Малайзия ва КХДР Шимолий Корея етакчисининг акаси Ким Чон Нам ўлдирилгандан кейинги икки томонлама муносабатларидаги мураккабликни ҳал эта олмади. Бу ҳақда Малайзия ҳукуматидаги манбаларига таяниб, NHK телеканали маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Телеканал маълумотларига кўра, Малайзия Ким Чон Намни ўлдиришда гумонланаётган Шимолий кореялик икки фуқарога мамлакатдан чиқишга рухсат бериши тахмин қилинаётган эди. Ўз навбатида, КХДР Малайзиянинг тўққиз нафар фуқаросини қўйиб юборишга сўз берган.
Телеканал манбаларига кўра, музокаралар Шимолий Корея ташаббуси билан тўхтатиб қўйилган.
Март ойи бошида КХДР Малайзия фуқароларига мамлакатни тарк этишни тақиқлади. Улар буни Малайзиядаги Шимолий Корея фуқаролари ва дипломатлари хавфсизлигини таъминлаш мақсади билан боғлади.
Ўшанда Малайзия полицияси раҳбари Ҳолид Абу Бакир полиция Ким Чон Намнинг ўлдирилиши муносабати билан сўроқ қилмоқчи бўлган КХДРнинг икки фуқароси Куала-Лумпурдаги элчихонада яширинаётганлигини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)