Франция президентлиги лавозимига номзод Франсуа Фийоннинг рафиқаси Пенелопага сохта ишга жойлашиш иши бўйича расмий айблов эълон қилинди. Бу ҳақда суд манбасига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Пенелопа Фийонга давлат маблағларини ўмаришда иштирок этиш ва буни яшириш, шунингдек, жамоатчилик мулкини суиистеъмол қилиш ва оғирлаштирувчи ҳолатлардаги фирибгарлик айблари эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда собиқ бош вазир Франсуа Фийоннинг рафиқаси ва фарзандларини ишга жойлаштириш билан боғлиқ можаро юзага келди. Бунга Canard Enchaine нашрининг мақоласи сабаб бўлди. Унда Фийоннинг рафиқаси Пенелопа парламентарий Фийоннинг ёрдамчиси сифатида саккиз йил давомида маош олганлиги таъкидланган.
Изоҳ (0)