Британия ҳукумати Шотландия биринчи вазири Никола Старженнинг баёноти ва Шотландия парламентининг мустақиллик бўйича қайта референдум ўтказиш ҳақидаги қарорига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Лондон 2018 йил охири ёки 2019 йилнинг бошида референдум ўтказиш бўйича музокараларга киришмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эдинбург парламенти биринчи вазир Никола Старженга Шотландиянинг Буюк Британиядан мустақил бўлиб чиқиши учун қайта референдум ўтказиш бўйича мандатни тақдим этди. Уни 2018 йилнинг иккинчи ярми ёки 2019 йил бошида ўтказишга чақиришди.
Изоҳ (0)