Бутун дунё бўйлаб саёҳат қилган 2007 йилги Land Rover Discovery йўлтанламаси Грецияда сотувга қўйилди. Автомобиль 24 минг еврога баҳоланди, деб хабар бермоқда «Мотор».
Йўлтанламас грециялик журналист Акис Темперидис томонидан ташкил этилган The World Offroad экспидициясида иштирок этган. Мазкур автомобиль беш қитъа ва 67 мамлакатни 3 йил-у 82 кунда босиб ўтди.
Land Rover Discovery’нинг босиб ўтган масофаси 197 минг километрга тенг, аммо 102 минг километрда машинанинг двигатели алмаштирилган.
Саёҳатдан сўнг автомобиль Салоника шаҳридаги Технологик музейга қўйилганди, аммо ҳозирда Land Rover Discovery Акис гаражида, яхши ҳолатда сақланиб турибди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)