Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб пенсионерлар ва бошқа барча мижозларнинг пластик карталари ҳисоб варағидаги қолдиқларга белгиланган миқдорда фоизлар ҳисоблаб борилади.
Маблағларнинг пластик картада сақлаш муддатларига қараб, фоизлар қўшилиб боради. Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларга яна бошқа қулайликлар ҳам яратилади.
«Агробанк» томонидан жорий этилган ушбу янги хизмат тури ҳақидаги бошқа қўшимча маълумотларни банкнинг жойлардаги филиалларидан ёки «www.agrobank.uz» сайти орқали олишингиз мумкин.
Тез орада «Агробанк» томонидан бунданда кўпроқ имконият ва қулайликлар яратилади. Бу борадаги янгиликларни кузатиб боринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)