Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раҳбарлигидаги делегация 27 март куни «Озарбайжон темир йўллари» ЁАЖ билан музокаралар ўтказди, деб ёзади UzDaily.
«Озарбайжон темир йўллари» раиси Жавид Қурбонов Ўзбекистон делегациясини мамлакат темир йўллар соҳасидаги ислоҳотлар, мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш бўйича ишлар ва келгусидаги режалар билан таништирди.
Томонлар «Озарбайжон темир йўллари» ЁАЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Учрашув якунларига кўра ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида протокол имзоланди.
Изоҳ (0)