2018 йил Россия мезбонлигида ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Европа термалари курашни давом эттирмоқда.
Саралашнинг «F» гуруҳида Англия термасининг пешқадамлиги давом этди. Лондонда Литвани қабул қилган инглизларга АПЛда жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган икки клуб ҳужумчиларининг голи ёрдам берди. Аввалига «Сандерленд» вакили Жермейн Дефо ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда «Лестер» аъзоси Жейми Варди ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Словакия термаси саралашнинг илк турида Англияни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. 2-турда эса Словения ўз майдонида словаклар устидан зафар қучганди — 1:0. Кейинги уч тур Словакия 9 очко ишлаб олди.
Аввалига Шотландия устидан 3:0 ҳисобида зафар қучилган бўлса, кейинроқ Литва пости жавобсиз тўрт бор ишғол этилди. Биринчи давранинг сўнгги ўйинида Словакия Мальтани таслим қилди — 3:1.
ЖЧ—2018. Европа «F» гуруҳи. 5-тур 26 март, якшанба
Изоҳ (0)