Япониянинг Мияги ва Тиба префектурасида 300 мингга яқин товуқ йўқ қилинди. У ерда ҳукумат аввалроқ H5N6 парранда гриппини қайд этган эди. Бу ҳақда 26 март, якшанба куни префектура расмийлари маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Жами 271 минг парранда йўқ қилинганлиги маълум қилинмоқда.Ўтган йил якунида Японияда H5N8 парранда гриппи авж олганлиги туфайли миллионга яқин товуқ йўқ қилинган эди. Касалликка чалиниш кўлами туфайли паррандаларни йўқ қилишга мамлакат мудофаа кучлари бўлинмалари ҳам жалб этилган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)