Япониянинг Nissan компанияси рул гидрокучайтиргичидаги носозлик туфайли Шимолий Америка бозоридан 56 мингга яқин автомобилини чақириб олади. Бу ҳақда автомобиль ишлаб чиқарувчининг Америка филиали 25 март, шанба куни маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Чақириб олиш 2013—2014 йилларда чиқарилган Murano моделидаги кроссоверларга алоқадор. Компаниянинг таъкидлашича, завод нуқсони туфайли чақириб олинаётган автомобилларда бошқарув рули гидрокучайтиргичи ишчи суюқлигининг оқиб кетиш эҳтимоли юқори бўлиб, у эса, ўз навбатида, жуда тез алангаланиши мумкин.
«Агар суюқлик қизиб турган двигателга тушса, аланга чиқиши мумкин», — дейилади компания хабарида.
Nissan носозликни бепул бартараф этишини маълум қилди. Ҳозирги пайтда кўрсатилган носозлик туфайли бирор бир ҳодиса юз берганлиги ҳақида маълумот йўқ. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)