ИШИД террорчилик ташкилотининг мина билан ишлаш бўйича етакчи мутахассисларидан бири Ироқнинг Мосул шаҳри яқинидаги ҳудудда тасодифан ўзини ва тўрт нафар ёрдамчисини портлатиб юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Абу Ҳамза ат-Тунисий билан боғлиқ фавқулодда вазият Талль-Афар шаҳридаги икки қаватли турар-жой биносига портловчи мосламани ўрнатишга уринаётган вақтида содир бўлган.
Мутахассиснинг исми унинг Тунис фуқароси бўлиши мумкинлигига ишора қилмоқда, дейилади манбада.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)