Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилоятида афғон ҳарбий ҳаво кучларининг авиазарбаси натижасида ИШИД террорчилик ташкилоти билан боғлиқ гуруҳларнинг камида 27 нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга кўра, авиация 25 март куни кечаси Шенар Кели, Соҳибон ва Мулла Бадур аҳоли яшовчи пунктлари яқинидаги жангарилар эгаллаб турган ҳудудларга ҳужум қилган.
Операция натижасида камида 27 нафар қуролланган жангари ҳалок бўлган. Бундан ташқари, ҳарбийлар томонидан террорчиларнинг қуроллар омбори йўқ қилингани маълум қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)