Сурия армияси Алеппо вилоятидаги Дайр-Ҳафир шаҳрини ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларидан озод қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Шаҳар армия ва ИШИД кучлари ўртасидаги бир қатор шиддатли жанглардан сўнг озод этилганлиги маълум қилинмоқда.
Дайр-Ҳафир Сурия армияси учун Раққа йўлидаги ИШИДнинг сўнгги йирик плацдарми бўлиб турган эди.
Аввалроқ АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Раққа вилоятига қўшимча кучларни ташлаганлиги маълум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)