Статистиклар Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар етиб келган жамоаларда тўп сурадиган футболчилар нархидан келиб чиқиб, саккиз жамоа орасида энг қиммати «Қироллик клуби» эканини аниқлади.
Айни вақтда «Реал» шарафини ҳимоя қилаётган футболчиларнинг умумий нархи 766.800.000 евро. Бу Франция чемпионатида етакчилик қилаётган, Чемпионлар лигасининг аввалги босқичида «Манчестер Сити»ни қолдириб кетган «Монако»дан уч баробар кўпроқ деганидир.
Нарх борасидаги кўрсаткич борасида «Барселона» Мадрид клубидан кейин иккинчи бўлиб турибди. Кучли учликни «Бавария» якунлаган.
Изоҳ (0)