Ҳиндистоннинг Гованур қишлоғида 21 метрли қудуққа тушиб қолган фил боласи қутқарувчилар томонидан олиб чиқилди. Мазкур ҳолат акс этган видео YouTube’даги Ruptly ТВ каналида эълон қилинди.
Маълум бўлишича, маҳаллий ўрмон назоратчилари филчани 21 март куни кечаси – унинг овозини эшитганидан кейин аниқлади. Жонзотни қудуқдан чиқариш учун 2 кун керак бўлди.
Қудуқнинг чуқурлиги ва филнинг қўрқуви қутқарувчиларга қийинчилик туғдирди. Қутқарув операцияси давомида фил боласини тинчлантириш учун транквилизаторли мевалар берилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)