Чехиянинг Йиглава шаҳри ҳайвонот боғида 5, 6 ва 8 ёшли болалар тўсиқдан ошиб ўтиб, фламинголарни тошбўрон қилди. Бу ҳақда National Geographic хабар бермоқда.
Кўп ўтмай болаларни яқин атрофда ишлаётган электрик пайқаб қолди ва улар қочиб қолди. Икки бола кўп ўтмай тутилди, учинчи бола эса ҳали ҳам топилмади. Полицияга кўра, улар қилмишларидан заррача пушаймон эмас.
Ҳайвонот боғи вакиллари кўрилган моддий зарарни 50 минг крон (2 минг доллар атрофида) баҳолади. Бу маблағ болаларнинг ота-онасидан ундирилади.
Бироқ маблағ вазиятни ўнглашга ёрдам бермайди. Безорилик оқибатида бир фламинго ҳалок бўлди, яна бири оғир жароҳат олди. Қолган қушлар эса кучли стресс ҳолатида эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)