Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев давлат раҳбари лавозимини тарк этгандан кейин бирор-бир юқори давлат мансабини эгаллашни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда у 24 март куни журналистлар билан учрашув вақтида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Сиёсатда қолиш учун бирор лавозимни эгаллаш шарт эмас, бош вазир ёки парламент спикери бўлиш ниятим йўқ», — деди Атамбаев.
Президентнинг сўзларига қараганда, агар у буни режалаштирганида, мамлакатда умуман бошқача референдум ўтказган бўларди.
Атамбаевнинг таъкидлашича, баъзи сиёсатчилар унга ваколатлари тугагандан кейин ҳам президентлик лавозимида қолишни таклиф қилган.
«Бироқ биз бошқаларнинг фикри билан иш тутмаслигимиз лозим, мен (президентлик ваколатларим тугаганидан кейин) қадрдон Социал-демократик партия масалалари билан шуғулланаман. Унга кўп куч сарфланган ва у янгиланишини истардим», — дея таъкидлади Атамбаев.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)