Футбол бўйича Англия кубоги финал баҳси 25 май, шанба куни бўлиб ўтди.
Унда Манчестер шаҳрининг икки жамоаси иштирок этди. Учрашувнинг 30-дақиқасида “шаҳарликлар” дарвозабони ҳамда ҳимоячиси ўртасида тушунмовчилик юз берди ва тўп Гарначога етиб келди. Қулай вазиятдан ёш футболчи фойдаланиб жамоасини олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 39-дақиқасида ажойиб ҳужум уюштирган “қизил иблислар” чиройли тарзда гол уриб ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.
Иккинчи бўлимда “шаҳарликлар” ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилди, аммо “Манчестер Юнайтед” ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Учрашувнинг 87-дақиқасида Жереми Доку ҳисобни қисқартиришга эришди. Шундан сўнг Гвардиола шогирдлари бор кучи билан ҳужумга ўтди.
“Шаҳарликлар” рақиблар дарвозасига бошқа йўл топа олмади. Шу тариқа чемпионатни 8-ўринда якунлаган тен Ҳаг шогирдлари Англия кубогини қўлга киритди.
Изоҳ (0)