Харьков вилоятининг Балаклея шаҳрида қурол-яроғ базасидаги кучли портлаш оқибатида юзага келган ёнғинни ўчириш ва унинг оқибатларини бартараф этишга уринишмоқда. Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, махсус комиссия ҳодиса жойига учиб кетган, деб ёзади «Корреспондент.net».
Украина мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Игорь Павловский, Мудофаа вазирлиги ва Украина Қуролли кучлари бош штаби офицерлари бошчилигидаги махсус комиссия ҳодиса сабабларини аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига учиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Харьков вилоятининг Балаклея шаҳридаги ўқ-дорилар омборида 23 мартга ўтар кечаси портлаш юз берди. Аҳоли эвакуацияси эълон қилинган.
Изоҳ (0)