Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевга Ўзбекистонга ташриф буюришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Inform.kz» хабар бермоқда.
«Бугунги музокаралар, бугунги ташриф тарихий бўлади деб ўйлайман», — деди Шавкат Мирзиёев Оқ Ўрдадаги икки томонлама учрашувда.
Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгаши муваққат аъзо сифатида сайланиши тарихий ҳодиса бўлиб, Марказий Осиё ҳудуди учун катта аҳамиятга эга эканлигини маълум қилди.
Қозоғистоннинг БМТга муваққат аъзолигининг икки йили давомида Афғонистон бўйича чоралар қабул қилинишига ишонаман.Ўзбекистон Республикаси раҳбари Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик Қозоғистон ва Ўзбекистон учун жуда муҳим эканлигини таъкидлади.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти
Биз сиз билан тез-тез учрашиб туришга, соатларни тўғрилаш ва олдинга ҳаракатланишга келишиб олдик. Нурсултон Абишевич, сизни ўзингиз учун қулай вақтда Ўзбекистонга таклиф қиламан. Сизни Ўзбекистонда кутиб олишдан жуда хурсанд бўламан.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти
Изоҳ (0)