Sotheby’s кимошди савдо уйи оғирлиги 59,6 карат (тахминан, 11,8 грамм) бўлган «Пушти юлдуз» номли ноёб жавоҳирни савдога қўйди. У ўз сегментида дунёдаги энг катта қимматбаҳо тош ҳисобланади, деб хабар бермоқда Harper’s Bazaar.
Мазкур қимматбаҳо тош 1999 йили Африкадаги олмос конидан топилган. Уни қайта ишлаш учун заргарлар қарийб икки йил сарфлаган. Лотнинг бошланиш нархи – 60 миллион доллардан ортиқ.
2016 йилнинг баҳорида Женевадаги кимошди савдода оғирлиги 15,38 каратли (3 граммдан сал ортиқ) нок шаклидаги пушти рангли «Нодир пушти ранг» (Unique Pink) жавоҳири 31,6 миллион долларга сотилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)