Таиландда Ақчадон лақаби билан машҳур 25 ёшли улкан денгиз тошбақаси организм заҳарланиши туфайли вафот этди. У овқат ҳазм қилиш тизимидан беш килограмм тангани олиб ташлаш бўйича операциядан сўнг кўпчиликка танилди, деб ёзади TJournal.
Операция март ойи бошида Бангкокдаги Чулалонгкорн университети ветеринария шифохонасида ўтказилган эди. 915 та танга олиб ташлангандан сўнг, тошбақа ўзини анча яхши ҳис қила бошлади. Олимлар уни ҳайвонот боғига қайтариш учун реабилитацияга юборишни режалаштираётган эди.
Бироқ кейинроқ ичакларнинг торайиши туфайли тошбақада ичаклар буралиши юз берди ва уни яна операция қилиш талаб этилди. Шифокорлар жарроҳлик амалиёти давомида унинг қонидаги никел 200 карра ортиқ эканлигини аниқлади. Тошбақа ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Тошбақа Чонбури провинциясидаги сайёҳлик ҳайвонот боғларидан бирида яшаган ва йиллар давомида ташриф буюрувчилар томонидан ташланган тангаларни ютган. У йўқолиб кетиш хавфи остидаги турга тегишли эди.
Изоҳ (0)