Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Навоий—Конимех—Мискин темирйўл тармоғи қурилиши» инвестициявий лойиҳаси параметрларига ўзгартириш киритди, деб ёзади UzDaily.
Ўзбекистон раҳбари қурилаётган темирйўл тармоғи трассасини Навоий—Конимех—Мискин йўналишидан Бухоро—Мискин йўналишига ўзгартирди.
Мазкур қарор амалга оширилаётган лойиҳа иқтисодий самарадорлигини ошириш, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини ягона транспорт йўналишида бирлаштирувчи сайёҳлик йўналишларини шакллантириш асосида Хоразм ҳудуди ва Хива сайёҳлик салоҳиятини амалий жалб этиш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари транспорт инфратузилмаларини янада ривожлантириш мақсадларида қабул қилинди.
Президент «Бухоро—Мискин темирйўл тармоғи қурилиши» лойиҳасининг техник—иқтисодий асосларини 2017 йил 1 июлга қадар янгилаш ҳақида топшириқ берди.
Изоҳ (0)