Уттар-Прадеш штати суди (Ҳиндистон) Ганг ва Ямуна дарёлари бундан буён «одамлар каби тирик мавжудот» деб ҳисобланиши ва тегишли ҳуқуқларга эга бўлиши ҳақида қарор қабул қилди, деб ёзади TJournal.
Қарор сув объектларини муҳофаза қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қабул қилинди.
Миллиардга яқин ҳинд учун муқаддас ҳисобланган Ҳиндистоннинг икки дарёси йирик кўламли ифлослантириш орқали етказилаётган зарардан ҳимоя қилиш учун тирик мавжудот мақомига эга бўлди.
Суд қарори дарёни ифлослантиришни инсонга зарар етказиш билан тенглаштиради ва тегишли ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. Ҳозирги пайтда Ганг ва Ямуна оқова сувлар, саноат чиқитлари ва диний маросимлардан кейинги одамзот кули билан кучли ифлосланган. Бундан ташқари, уларда зиёратчилар оммавий чўмилади.
Ямуннинг баъзи жойлари шунчалик ифлосланганки, унда балиқлар ва фаунанинг бошқа вакиллари учрамайди. Шунга қарамасдан, 19 миллионлик Деҳли аҳолисига сув айнан шу дарёдан етказилади.
Изоҳ (0)