Туркияда ўлим жазосининг қайта тикланиши унинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги музокараларнинг барбод этилишини англатади. Бу ҳақда Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер Германиянинг Bild нашрига маълум қилди, деб ёзади «Европейская правда».
«Агар Туркия ўлим жазосини яна жорий қилса, бу музокараларнинг барбод этилишини англатади», — деди у.
Юнкер Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг 18 март куни ўлим жазосини тиклаши ҳақидаги баёнотига шу тарзда изоҳ берди.
Таъкидлаш жоизки, Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Анқара ва Берлин ўртасидаги муносабатлар кескинлигини шарҳлай туриб, Туркия Европа Иттифоқига қўшилиш учун ҳар қачонгидан ҳам камроқ имкониятга эга эканлигини маълум қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)