Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 17 март куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Михаэл Георг Линк бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда, МСК матбуот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.
МСК раиси комиссия томонидан сайлов қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш йўлида амалга оширилган ишлар ва унинг фаолияти ҳақида сўзлади.
ЕХҲТ ДИИҲБ директори Ўзбекистонда сайлов тизимини янада такомиллаштириш масалаларига, хусусан, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга берилаётган эътиборни юқори баҳолади.
Учрашувда ўзаро муносабатларни давом эттириш, келгуси ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)