Индонезия ҳукумати инглиз круиз кемасининг маржон қояларни йўқ қилгани учун товон тўлаш масаласини муҳокама қилиш мақсадида Буюк Британия элчисини чақирди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Индонезия денгиз ишлари бўйича бош вазир Лугут Панжайтан етказилган зарарни муҳокама қилиш учун элчи Муаззам Маликни чақирди. Вазирлик барбод этилган қояларни тиклаб бўлмаслигини маълум қилди.
Дастлабки суриштирув кема архипелаг марказида 1600 квадрат метрга яқин маржонларни йўқ қилганлигини кўрсатди.
Аввалроқ океан кемаси Индонезия маржон қояларига икки миллион долларлик зарар етказганлиги маълум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)