Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини профессионал боксда давом эттириши аниқ бўлиб, у машҳур промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank компанияси билан шартнома имзолаганди.

Фото: Анвар Илясов

Фото: Анвар Илясов

«Оламспорт» нашрининг аниқлик киритишича, шартнома бандларида Фазлиддин Ғоибназаровнинг 2017 йил ҳисобидан 4 та жанг ўтказиши қайд этилган. Шулардан биринчиси 22 апрель куни бўлиб ўтади.

Бунда ўзбекистонлик боксчига ким рақиб бўлиши ва жанг ўтадиган шаҳар номи яқин кунлар ичида маълум қилинади.

Маълумот учун, машҳур боксчи Менни Пакьяо ҳам Боб Арум компанияси билан ҳамкорлик қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Криштиану Роналду терма жамоалар миқёсида иккита тарихий рекорд қайд этди
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор болага мурожаат қилинганидан қатъи назар нафақа тайинланади
Маҳаллий
Ўзбекистонда жинсий зўравонлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда