«Манчестер Юнайтед»
«Манчестер Юнайтед» еврокубокларнинг «Олд Траффорд»даги мағлубиятсиз ўйинлари сонини 15 тага етказиб олди. Клуб шуларнинг 12 тасида рақибларини мағлуб этган, 3 тасида эса дуранг ўйнаган.
«Қизил иблислар» сўнгги бор 2013 йилнинг 5 март санасида «Олд Траффорд»даги халқаро ўйинда мағлуб этилганди. Ўшанда Манчестер шаҳрига Мадриднинг «Реал» клуби ташриф буюрган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб кетган.
1/8 финал
Сўнгги олти йил давомида еврокубокларнинг 1/8 финалидан кейин қайсидир ўйин қўшимча дақиқага қадар етиб борар ёки ғолибни пенальтилар сериясида аниқлашга тўғри келарди. 2017 йилги мавсум эса бундан мустасно бўлди.На Чемпионлар лигасида ва на Европа лигасида қўшимча дақиқалар кузатилди. Барча беллашувларда масала асосий вақтда ҳал қилинди. Бундай ҳол сўнгги бор 2011 йилги мавсумда кузатилганди.
«Аякс»
Шонли «Аякс» клубининг халқаро майдондаги юриши сўнгги 10 йилликда ижобий бўлмади. Қайд этилишича, Амстердам клуби сўнгги бор 2003 йилги мавсумда еврокубокларнинг чорак финалига қадар етиб келганди. Ўтган 14 йил давомида голландияликлар бунга муваффақ бўла олмаган.Европа лигасининг 1/8 финалида «Аякс» Даниянинг «Копенгаген» клуби довонидан ўтиб олди ва 14 йиллик қора анъанага чек қўйди.
Маълумот учун, голланд клуби ўша 2003 йил Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида «Милан» довонидан ўта олмаганди — 0:0, 2:3.Роҳо ва банан
«Манчестер Юнайтед» — «Ростов» учрашуви вақтида Жозе Моуриньо Эшли Янг орқали Маркос Роҳога банан узатиб юборди. Бу ҳолат журналистлар эътиборидан четда қолиб кетмади. Чунки бир қатор футбол учрашувларида Жанубий Америка ёки Африкадан ташриф буюрган футболчиларга мухлислар банан отиб, бу билан ирқчилик ҳолатларини кўрсатганди.
Масалан мен кўп чарчайман. Одам толиққанида организми учун нима кераклигини яхши билади.Роҳонинг ўзи банан сўради. Бунинг ҳеч қандай кулгули жойи йўқ. Футболчига ҳурмат кўзи билан қараш керак.
Жозе Моуриньо, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи
«Юнайтед» ва жароҳатлар
«Манчестер Юнайтед»нинг «Ростов»га қарши ўйини вақтида асосий таркибнинг икки футболчиси жароҳатланди.Поль Погба иккинчи бўлим бошида «ишдан чиқди». Кейинроқ унинг ишини Маруан Феллаини давом эттирди. Дейли Блинд эса ҳаводаги курашда жароҳат орттириб олди. Моуриньо унинг ўрнига Фил Жонсни майдонга туширди.
Жароҳат олган футболчиларнинг қачон сафга қайтиши маълум эмас.
Изоҳ (0)