Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси расмий сайти хабар берди.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Жорий йилнинг 14 март куни ўтказилган Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси баённомасига асосан Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди.

Шунингдек, мажлисда Шокиржон Умидовнинг халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан депутатлик ваколати тугатилганлиги муносабати билан унинг сенаторлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди 
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда