Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном тумани Урумчи шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро бир миллион юан (159 минг АҚШ доллари)га 33 тоннали тош сотиб олиб севган қизига дил изҳори қилди. Бу ҳақда Sina порталига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Воқеа 14 март, сешанба куни бўлган. Лю Фэй исмли йигит тўрт йиллик севгилиси — Ван Фанфаннинг қўлини сўраган. Бунда у севгилисига никоҳ узуги билан бирга 33 тоннали тош совға қилган. Коллекционер тошни метеорит дея сотган.
Sina’нинг ёзишича, йигит ушбу тош учун суюклисига уй олиб беришга йиғиб юрган миллион юанини сарфлаб юборган. Ван Фанфан бир йил аввал тошни коллекционерда кўрганида у ёққанини айтганидан кейин Лю Фэй тошни сотиб олишга қарор қилган. Шундан сўнг у никоҳ узуги билан бирга тошни совға сифатида олиб борган.
Бизнинг севгимиз шу тош каби узоқ ва мустаҳкам бўлади.Таъкидлаш жоизки, қиз йигитга турмушга чиқишга рози бўлган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Лю Фэй
Изоҳ (0)