Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола фаолияти давомида илк бор Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар етиб кела олмади. 46 ёшли мураббий «Барселона» ва «Бавария» билан мусобақанинг энг камида ярим финалига қадар етиб келишни уддалай оларди.
«Манчестер Сити» эса унинг бошқарувида нимчорак финалдаёқ тўхтади. Статистиклар маълумотига кўра, «шаҳарликлар» ўз тарихида биринчи бор Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйиннинг биринчи бўлимида рақиб дарвозасига бирорта ҳам зарба бера олмади. Бунга қадар «Манчестер Сити» 45 дақиқа давомида ҳеч бўлмаганда 1 та ҳужуми билан ёдда қоларди.
Биз ажойиб иккинчи бўлимни ўтказдик, биринчисида эса майдонда борлигимиз ҳам сезилмади. Фақатгина иккинчи таймнинг ўзида зўр бўлиш кам бўлиб чиқди. Ваҳоланки агрессив ҳимояланишни мақсад қилгандик.«Монако» клуби бош мураббийи Леонарду Жардим шогирдлари биринчи ўйинда ҳам мағлубиятга лойиқ бўлмаганига ойдинлик киритди.Одатда биз юқори савияда ўйин кўрсатамиз. Бугун эса бундай бўлмади. Мағлубиятдан сабоқ чиқаришимиз керак. Ҳозирча тажрибамиз кам.
Бундай вақтларда стандартлардан унумли фойдаланиш керак. «Барселона» ва «Реал» шундай қилди, биз эса эплолмадик.
Хосеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи
Чорак финалга чиққанимиздан жуда хурсандман. Англиядаги ўйинни 2-3 марта кўриб чиқдим, хулосам шуки, 3:5 бу ҳаққоний ҳисоб эмасди. Шунчаки ҳимояда ҳафа қиладиган даражада қўпол хатоларга йўл қўйдик.Бугун эса биринчи бўлимда зўр ўйнадик ва рақибга умуман ўйин бермадик. Иккинчи бўлимда рақиб тактикасини ўзгартирди ва бизга анча қийин бўлди. Биз эса иккита ҳужумчи билан ўйнашда давом этдик. Чунки «Сити»га тўпни бериб қўймаслик керак эди.
Ҳозир франциялик мухлисларига байрам тортиқ қилганимиздан бахтиёрмиз. Сўнгги пайтларда биз иккинчи бор чорак финалга етиб келмоқдамиз. Англиянинг иккинчи жамоасини мағлуб этганимиз Франция чемпионатининг кучини кўрсатиб турибди.
Ўйин олдидан қўрқаяпсизми ёки йўқ деб савол беришди. Мен ҳимояланишни ёқтирмайман ва очиқ футболни қадрлайман.
Леонарду Жардим, «Монако» бош мураббийи