Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқлари кесимида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш ҳисобига импорт ҳажмини камайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
2010—2016 йилларда 2000 га яқин маҳаллийлаштириш лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида умумий импорт ўрнини босиш самарадорлиги 7,5 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этди.
Сўнгги уч йилда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига шахта вагонеткалари, вакуум насослар, кўтарма кранлар, ҳар хил турдаги ўтга ва кислотага чидамли материаллар, қурилиш жиҳозлари, сендвич панеллар, сунъий синтетик газонлар, шиша банкалар, бутилкалар, крахмал, нон маҳсулотлари учун ачитқилар сингари 100 турдан ортиқ товарларнинг Ўзбекистонга олиб кирилиши бутунлай тўхтатилди.
Маиший электротехника маҳсулотлари, автомобиль фильтр ва радиаторлари, пўлат қувурлар, керамик плиталар, тиббиёт ампулалари, полиграфик бўёқлар, болалар ўйинчоқлари, спорт анжомлари каби 350 дан ортиқ турдаги маҳсулотни четдан келтириш икки баравардан зиёдга камайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)