Келгуси икки йилда Ўзбекистонда 3,4 миллард долларлик қарийб 1150 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигида саноат кооперацияси ҳамда маҳаллийлаштириш жараёнларини ривожлантириш истиқболларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар беради ЎзА.
Жорий йилда 960 лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 6,5 триллион сўмга яқин маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган. 122 турдаги ўзлаштиришга таклиф этилган маҳсулотлар аниқланган.
Маҳсулотлар импортини қисқартиришнинг қўшимча резервларини ўрганиш жараёни жорий йилда тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда импорт ўрнини босадиган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳисобига импортни қўшимча 23 фоизга қисқартириш имконияти мавжудлигини кўрсатди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини мазкур жараёнга фаол жалб этиш мақсадида Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари имкониятлари таҳлил этилди. Натижада йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 900 миллиард сўмлик 400 дан ортиқ қўшимча лойиҳа аниқланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)