АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзиньпинни Флоридадаги қароргоҳи Мар-а-Ларгога расмий учрашувга таклиф қилади. Бу ҳақда Америка маъмуриятидаги манбасига таяниб, CNN маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳозирги пайтда учрашув ишлаб чиқиш босқичида эканлиги таъкидланмоқда.
Нашр манбасининг маълум қилишича, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Пекинга ташрифи давомида Америка ва Хитой раҳбарлари учрашувининг якуний регламентини тайёрлайди.
Аввалроқ Хитой ва АҚШ ҳукумати ХХР раиси Си Цзиньпин ва Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп ўртасидаги учрашувни G20 саммити доирасида ўтказиш бўйича музокаралар олиб бораётганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)