Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи фуқаро иккита қўйини сотишдан тушган пулларнинг қалбаки эканлиги аниқ бўлгандан сўнг ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қалбаки пул муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жабрланувчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари томонидан зарур чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Суриштирув-қидирув тадбирлари олиб борилди. Бозорлар, жамоат жойларида назорат кучайтирилди. Кўп ўтмай ҳаракатлар ўз натижасини берди.
Учкўприк туманида яшовчи Достон Абдусаломов ва Фаррух Мамажонов гумон қилинувчи тариқасида суриштирувга жалб этилди. Достон Абдусаломовнинг хонадони кўздан кечирилганда у ердан қалбаки 1000 ва 5000 сўмлик купюраларни ясашда ишлатилган ноутбук, рангли принтер, турли бўёқлар ва катта миқдордаги қалбаки пуллар топилди.
Жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилди. Суд қарорига кўра, миллий валютани сохталаштирган, уни ясаш, ўтказиш каби қатор жиноятларни содир этган айбдорларга тегишли жазо тайинланди.
Изоҳ (0)