Сурхондарё вилоятининг Денов туманида икки номаълум шахс «Ўзбегим» тўйхонаси олдида 1998 йилда туғилган, касб-ҳунар коллежи ўқувчисига нисбатан куч ишлатди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Номаълум шахслар қизни қўрқитган ҳолда 100 минг сўм пули ва Lenovo мобил телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Тезкор-суриштирув ишлари натижасида жиноят Денов туманида яшовчи икки нафар коллеж ўқувчиси томонидан содир этилгани аниқланиб, улар қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу жиноятнинг сабабларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)