БМТ Хавфсизлик кенгаши Суриядаги вазиятни изга солиш, ўт очишни тўхтатиш тартибини мустаҳкамлаш борасида «Остона жараёни»нинг юксак тинчликпарварлик салоҳиятини эътироф этди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Хавфсизлик кенгаши аъзолари Сурия ҳукумати ва қуролли мухолифат ўртасидаги мулоқот, мамлакатда ўт очишни тўхтатиш тартиби мустаҳкамланиши, Суриядаги тинчлик келишувига риоя этилишининг уч томонлама механизми яратилишига «Остона жараёни» туфайли эришилганини билдирмоқда.Қозоғистон пойтахтида Суриядаги вазият бўйича навбатдаги халқаро учрашув 14—15 март кунлари бўлиб ўтади.Кайрат Абдрахманов, Қозоғистон ташқи ишлар вазири
Музокараларда Россия, Туркия ва Эрон делегациялари иштирок этади. Шунингдек, БМТ, АҚШ ва Иордания вакилларига ҳам таклифномалар юборилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)