2017 йилнинг 13 март куни Тошкент шаҳрида Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур бошчилигидаги делегация иштирокида Ўзбекистон–Эрон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф доирасида Эрон делегацияси Ўзбекистон ҳукумати ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ҳам қабул қилинади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)