Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 февраль кунги қарори билан Абдуҳошим Абдуллаев «Ўзкимёсаноат» компанияси бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тайинловга қадар Абдуҳошим Абдуллаев (1950 йилда туғилган) 2008 йилдан буён «Фарғонаазот» компанияси раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2006—2008 йилларда Фарғона вилоятининг, 2005—2006 йилларда эса Марғилон шаҳри ҳокими бўлган.
Шунингдек, ҳукуматнинг 9 февраль кунги бошқа қарори билан Фазлиддин Бакиев «Ўзэлтехсаноат» компанияси бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди.
Фазлиддин Бакиев (1969 йилда туғилган) 2007 йилдан Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритиб, 2013 йилдан макроиқтисодий ривожланиш, таркибий ислоҳотлар ва хорижий инвестициялар жалб этиш масалалари бўйича йиғма ахборот-таҳлил департаменти раҳбари лавозимини эгаллаб келган. 1995—2005 йилларда Марказий банкда турли лавозимларда ишлаган. 2005—2007 йилларда Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)