Чет элдаги рус православ черкови Қизил майдондан Владимир Лениннинг жасадини олиб ташлашга чақирди. Бу ҳақда Россиядаги инқилоб билан боғлиқ воқеалар 100 йиллиги муносабати билан Архиерий синод баёнотида сўз юритилади, деб ёзади «РИА Новости».
«Қизил майдонни ХХ асрнинг бош золими жасади қолдиқларидан халос этиш ва унга қўйилган ҳайкалларни бузиш рус халқининг Худо билан ярашуви тимсолларидан бири бўлиши мумкин», — дейилади ҳужжатда.
Рус православ черкови, шунингдек, бугунга кунга қадар ўз тарихий номланишидан маҳрум шаҳарлар, вилоятлар ва кўчалар билан ҳам шу тарзда иш тутиш лозим деб ҳисоблайди.
Черков иерархлари ўз тарихи ва Россиянинг оғир синовларга учраш сабабларини англаб етишга чақирди.
Изоҳ (0)