7 март куни уч ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлган Нилуфар Усмонова 11 март куни туғруқхонадан чиқди. Шу муносабат билан Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова невараси учун қовурдоқ қилди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Бу ҳақда Юлдуз Усмонова ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилиб қовурдоқнинг суратини жойлади.
Чақалоққа Саъдия деб исм берилди, бу ҳақда Юлдуз Усмонова маълум қилди. Нилуфар Усмонова «Арслоним» номли альбоми тақдимотида бўлажак фарзандига унинг отаси исм танлаб қўйгани ҳақида айтганди.
Нилуфар Усмонованинг туғруқхонадан чиқиши тантанали нишонланди. Хонанданинг чиқишини унинг дугоналари хонанда Шаҳзода, актриса Шаҳзода Матчонова ҳамда қизиқчи Ҳалима Ибрагимова кутиб олди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)