Гаитида 11 март, шанба куни собиқ президент Рене Превални сўнгги манзилга кузатиш учун минглаб одамлар келди. Рене Преваль ўтган ҳафта 74 ёшида вафот этди, деб ёзади «ТАСС».
Видолашув маросими Гаити пойтахти Порт-о-Пренс марказидаги майдонда бўлиб ўтди.
Рене Преваль президентлик лавозимини бажарган икки муддат мобайнида Гаити сиёсий ҳаётида мувозанатни сақлаб туришга эришди.Преваль 3 март куни юрак хуружидан вафот этди. Унинг ўлимидан сўнг мамлакатда олти кунлик миллий мотам эълон қилинди. Собиқ президент Порт-о-Пренсдан 200 километр шимолда жойлашган Мармелад қишлоқчасида дафн этилади. Собиқ президентнинг ёшлиги айнан шу ерда ўтган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Жовенель Моиз, Гаити президенти
Изоҳ (0)