Мексиканинг Веракрус штатидаги оммавий қабрдан 240 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Гап асосан 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган ҳар иккала жинсдаги ёшларнинг жасадлари ҳақида бораётганлиги таъкидланмоқда.
Қазиш ишлари ҳали якунланмаган. Улар якунида янада кўпроқ жасад топилиши мумкин.
Тергов қурбонлар наркогуруҳлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)