Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, Наврўз байрамини нишонлаш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи тузилди ва тадбирлар режаси тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, 21 март куни шаҳарнинг 20 дан зиёд майдон ва истироҳат боғларида сайиллар ташкил этилади. Наврўз сайиллари бўлиб ўтадиган майдонлар, сайилгоҳлар, истироҳат боғларида миллий ва баҳор таомлари савдоси йўлга қўйилади.
Махсус тайёрланган саҳналарда қадимий урф-одатларга хос бўлган дорбозлар, қизиқчилар, халқ театри вакиллари, аскиячилар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, фолклор-этнографик ансамбллар, цирк артистлари, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларининг чиқишлари ҳамда оммавий спорт ўйинлари (полвонлар мусобоқаси, арқон тортиш ва ҳоказо) ташкил этилади.
Тошкентда Наврўз байрами тадбирлари ўтказиладиган жойлар рўйхати
- Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Локомотив – Анҳор» маданият ва истироҳат боғи ёнидаги майдон;
- Бектемир туманида жойлашган «Қуёшча нури» маданият ва истироҳат боғи ҳудуди;
- Бектемир туманидаги Бинокор шаҳарчаси;
- Миробод туманида жойлашган «Фурқат» номидаги маданият ва истироҳат боғи;
- «Темирйўлчилар» маданият саройи;
- «Мирзо Улуғбек» номидаги маданият ва истироҳат боғи;
- М. Шастри майдони ёнидаги ҳудуд (собиқ Ҳайвонот боғи);
- «Локомотив» маданият ва истироҳат боғи;
- Академиклар шаҳарчасидаги Мирзо Улуғбек ҳайкали орқасидаги майдон;
- Сергели туманида жойлашган Green Park маданият ва истироҳат боғи;
- Сергели тумани ҳокимлиги ёнидаги «Камолот» боғи ҳудуди;
- Учтепа туманида жойлашган «Боғи шамол» маданият ва истироҳат боғи;
- Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи;
- Олмазор туманида жойлашган «Нурафшон» маданият ва истироҳат боғи;
- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи;
- Ғафур Ғулом номидаги мадният ва истироҳат боғи;
- Ўзбек Давлат цирки олди майдони;
- Шайхонтоҳур тумани «Ибн Сино» мавзесида янги ташкил этилган боғ ҳудуди;
- Юнусобод туманидаги Сайлгоҳ майдони;
- Тошкент Ҳайвонот боғи олди майдони;
- Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи;
- Пушкин боғи ҳудуди Байналмилал маданият маркази биноси олди;
- Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази (собиқ «Авиасозлар» маданият саройи) майдони.
Изоҳ (0)