«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «8 март Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан Наманган вилоятидаги олий таълим муассасалари қизлари ўртасида «Наманган гўзали» кўрик-танлови ўтказилди. Бу ҳақда Темурмалик Воҳидов «Дарё» нашрига маълум қилди.
Танловнинг асосий мақсади, қизларнинг жамият ва давлат қурилишидаги фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш, уларни сиёсий, ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш ҳамда вилоят қизларининг истеъдодларини ҳар томонлама намоён этишига қаратилган.
Мазкур танловда иштирок этган қизлар тўртта шарт бўйича беллашди.
Танловнинг сўнгги натижаларига кўра Наманган муҳандислик-технология институти талабаси Азизова Садаф Фарҳодали қизи Наманган гўзали номинациясининг ғолиби бўлди.
Танловда иштирок этган қизлар «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)