Мексика шимолидаги Нуэво-Леон штати Эскобедо муниципалитетида одам жасадлари қолдиқлари бўлган саккизта қоп топилди. Ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, қоплар йўлакда қолдириб кетилган автомобиль кузовида бўлган, деб ёзади «ТАСС».
Криминалист-экспертлар топилган жасадлар устида иш олиб бормоқда. Улар жасад қолдиқлари неча кишига тааллуқли эканлигини аниқлаши лозим.
Аввалроқ мазкур ҳафтада Герреро штатида икки кун ичида тўққиз одамнинг жасади бўлган 19 та пластик қоп топилган эди.
Статистика ва география миллий институти томонидан ўтказилган охирги сўров натижаларига кўра, 74 фоиздан ортиқ мексикалик яшаш жойида ўзини хавфсиз деб ҳисобламайди.
Изоҳ (0)