Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими томонидан 100 ёшдан ошган онахонлар ҳолидан хабар олиниб, совғалар топширилди, деб хабар беради ЎзА.
Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ўрни ва ролини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Айни пайтда вилоятда 22 нафар 100 ёшдан ошган онахон истиқомат қилмоқда. Уларнинг саломатлиги доимий равишда шифокорлар назоратида. Ўзбекистонда турли байрамлар арафасида ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олиш, байрам билан қутлаш яхши анъанага айланган.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев 100 ёшдан ошган онахонларни табриклаб, байрам совғалари топширди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)