Франция Республикачилар мухолифат партиясининг сиёсий қўмитаси президентлик сайловларида номзод Франсуа Фийонни бир овоздан қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Le Figaro нашри маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Француз сенати раҳбари Жерар Ларше мазкур баёнотни маълум қилди. Партия етакчиси Бернар Аккуайе ушбу маълумотни тасдиқлади.
Фийонга нисбатан рафиқасини сохта ишга жойлаштириш айблови эълон қилингандан сўнг партия фавқулодда учрашув ўтказди. Унда собиқ президент Николя Саркози, Фийон ва ТИВ собиқ раҳбари Ален Жюппе иштирок этди.
Изоҳ (0)