Сеул Пхеньян томонидан тўртта ракета учирилгандан сўнг Америка ракетага қарши мудофаа тизими жойлаштирилишини тезда якунлаши лозим. Бу ҳақда Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Биз THAAD’ни жойлаштириш жараёнини тезда якунлашимиз ва Шимолий Корея ядровий ракеталаридан ҳимоя тизимига эга бўлишимиз зарур», — дейди Хван Гё Ан.
Аввалроқ, 6 март куни Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги КХДР томонидан номаълум ракеталар учирилганлигини маълум қилган эди. Кейинроқ, шу куннинг ўзида, Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга япониялик ҳарбийлар Шимолий Корея томонидан тўртта ракета учирилганлигини қайд этганлиги ҳақида хабар берди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)