Хитой Халқ сиёсий консультатив кенгаши раиси ўринбосари Ло Фухэ мамлакатдаги интернет-цензура ХХР иқтисодиёти ҳамда илм-фанига зарар етказишини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ло Фухэ сўзларига кўра, интернет билан боғлиқ тақиқлар хорижий сармоядорларнинг ҳам Хитойга маблағ киритиш бўйича қизиқишларини камайтирган.
Фухэ интернет устидан назоратни сусайтириш ва цензуранинг мамлакат сиёсатидан ташқари қолган барча соҳалардаги мулоҳазалар учун бекор қилишнинг имкони бор деб ҳисобламоқда.
Мазкур фикр ХХРга 2012 йил Си Цзиньпин раис бўлганидан сўнг кучайган цензурага нисбатан айтилган жуда кам учровчи танқид эканлиги таъкидланмоқда.
Маълумот ўрнида, Хитойда энг кучли ва мураккаб интернет-цензура тизими ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида Google, Twitter, Facebook, Instagram ва YouTube сингари кўплаб хорижий сайтларга кириш тақиқлаб қўйилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)